Хабар қилинишича, АҚШ Мексика чегарасидан ноқонуний муҳожирларнинг мамлакатга киришига йўл қўймаслик учун яна 1500 га яқин аскар жўнатмоқчи.

Вашингтондаги исмини ошкор қилишни истамаган мулозим Шимолий Каролинада жойлашган 18-ҳаво десант корпусининг логистика бригадасини мамлакат жанубий чегарасига жўнатиш ҳақида буйруқ берилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади, деб маълумот бермоқда habertürk нашри.

Президент Доналд Трамп “миграцияни жиловлаш бўйича ўзининг кучайган босимини қўллаб-қувватлаш учун” жанубий чегарага яна 1500 га яқин қўшинни жойлаштириши ҳақидаги маълумот билан бўлишди.

Чегарага жойлаштирилган янги қўшинлар АҚШ ва Мексика ўртасида тўсиқлар ўрнатишда ёрдам бериши ва чегара патрулига жуда зарур транспорт, разведка ва бошқа ёрдамни тақдим этиши кутилмоқда.

Маълумки, Трамп президентликка келганидан кейин чегарага 1600 нафар ҳарбий бўлинмани жойлаштирган Мудофаа вазирлиги (Пентагон), қўлга олинган ноқонуний муҳожирларнинг бир қисми сақланадиган Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасига тахминан 500 нафар денгиз пиёдасини тайинлашга қарор қилган.

Қўшинларни жойлаштириш тугаллангандан сўнг, 20 январда лавозимга киришган Трамп маъмурияти даврида АҚШ чегара хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш учун тайинланган қўшимча аскар сони тахминан 3600 нафарни ташкил қилади.