Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ёши катта эркак автобусда мактаб ўқувчисига тегажоқлик қилиб, ҳар хил уятли гаплар гапирди. Болага таҳдид қилиб, қўрқитишга уринди. Ҳолат кечки пайт бўлгани сабабли автобусда ҳеч ким бўлмаганини тушуниш мумкин. Аммо боланинг бир неча бор ҳайдовчига қарата ёрдам сўрагани ҳам тезда фойда бермагани ачинарли.
Бола педофил билан суҳбатни камерага олган. Видеода педофилнинг юзи тўлиқ кўринган.
Ҳамшаҳарлар, атрофимиздаги инсонларга бефарқ бўлмайлик, шаҳримиз болаларимиз учун ҳавфсиз бўлиши ҳар биримизнинг хушёрлигимизга боғлиқ.