❓Офтоб урганда биринчи ёрдам кўрсатишни биласизми?
❓Офтоб урганда биринчи ёрдам кўрсатишни биласизми?☀️ Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошини ечиб, муздек сувда ҳўлланган чойшаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан холи бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.
✅ Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.
Манба: «Соғлом ҳаёт»
👉 @chustliklar_24
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки