Popular Posts

Оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устувор вазифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ-33-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил  14 октябрдаги ЎРҚ-1180-сонли Қонунининг мазмун моҳияти

Бугун жамиятимизда энг долзарб бўлган масалалардан бири — оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган янги ҳуқуқий механизмларини еритиб ўтаман.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 
3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармони ҳамда соҳага оид ўзгартиришларни қамраб олган Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 октябрдаги “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1180-сонли Қонун мазкур йўналишдаги давлат сиёсатининг янги ва кескин босқичини бошлаб берди. 

Мазкур ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини бир нечта асосий йўналишларга бўлиб кўриб чиқамиз:

Биринчидан, эрта никоҳлар ва оилавийҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Статистика ва ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатмоқдаки, эрта турмуш қуриш ва никоҳ ёшига етмаганлар билан боғлиқ муносабатлар кўплаб салбий oқибатларга олиб келади. Шу боис, Фармон билан эрта никоҳларнинг қатъий олдини олиш чоралари белгиланди. Шунингдек, никоҳ шартномасини тузган ёшларниқўллаб-қувватлаш мақсадида улар никоҳни қайдэтиш учун тўланадиган давлат божидан озодэтилади. Бу оила қуриш арафасидаги масъулиятниошириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришгахизмат қилади. 

Иккинчидан, жамоатчилик назорати варағбатлантириш тизими. Қонунчиликка киритилган янгиликларга кўра, никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ёки эрта никоҳ ҳолатлари ҳақида хабар берган фуқароларни рағбатлантириш амалиёти жорий этилди. Яъни, бундай ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жарима суммасининг бир қисми хабар берган шахсларгайўналтирилади. Бу эса лоқайдликка барҳам бериб, ҳар бир фуқаронинг жамият олдидагимасъулиятини оширади. 

Учинчидан, зўравонликка қарши курашишва жазонинг муқаррарлиги. ЎРҚ-1180-сонли Қонун ва фармон талабларига мувофиқ, аёллар ва болаларга нисбатан содир этиладиган оғир жиноятлар, хусусан, Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддалари бўйича вояга етмаганларга нисбатан жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо чоралари кескин кучайтирилди. Бундайшахсларнинг манзил-колонияларга ўтказилиш амалиётига чек қўйилди ва жазони енгиллаштириш механизмлари қатъий чекланди. Шунингдек, ҳимояордери олган хотин-қизлар учун тезкор хабар беришга мўлжалланган “SOS мобил иловаси вамахсус электрон реестрлар тизими ишга туширилди. 

Тўртинчидан, таълим ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш. Талаба-қизларга яна бир катта имконият яратилиб, ҳомиладорлик ёки 3 ёшгача фарзанд тарбияси билан боғлиқ ҳолатларда ўқишдан узилиб қолган ёхуд курсдан курсга қолган талабаларга фанлар фарқини қайта ўзлаштириб, таълимини давом эттириш учун қулай шароитлар яратиб берилмоқда. Бу хотин-қизларнинг мустақилҳаётда ўз ўрнини топиши, молиявий жиҳатданмустақил бўлиши учун муҳим қадамдир. 

ЎРҚ-1180-сонли Қонун вояга етмаганларга нисбатан оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазо чораларини сезиларли даражада қатъийлаштирди: 

Хусусан, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш каби жиноятлар учун жазо чоралари оғирлаштирилиб, 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Бундан ташқари, бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган шу каби жиноятлар учун жавобгарлик янада кучайтирилган нормалар билан тўлдирилди.

Қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги моддалар киритилди:

Унга кўра, болаларнинг соғлиғи ва маънавий ривожланишига зарар етказувчи ахборот маҳсулотларини тарқатганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланди. 

Шу билан биргаликда ҳудудий комиссияларнинг болаларни ҳимоя қилишга қаратилган қарорларини бажармаганлик ёки уларнинг ижросига тўсқинлик қилганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилди. 

Вояга етмаган жабрланувчилар ёки гувоҳларни сўроқ қилиш жараёнларини янада қатъий процессуал ҳимоя остига олиш, уларнинг ҳуқуқларини бузмасликка қаратилган қўшимча талаблар киритилди. 

Болаларни тарбиялаш ва уларни зўравонликданҳимоя қилиш вазифаларини бажарувчимуассасаларнинг мақоми ҳамда ваколатларианиқлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ваижтимоий хизмат кўрсатувчи органларнинг ўзароҳамкорлиги мустаҳкамланди. 

ЎРҚ-1180-сонли Қонун жамиятда болаларганисбатан зўравонликка муросасиз муҳитни яратиш, оила ва болалар хавфсизлигини таъминлашборасидаги давлат сиёсатининг изчил давомибўлиб, ҳар бир боланинг ҳуқуқи, эркинлиги васоғлиғи давлатнинг кучли ҳимоясида эканиниамалда кафолатлайди. 

ПФ-33-сонли Фармон ва ЎРҚ-1180-сонли Қонун — бу ҳар бир фуқаронинг, айниқса аёллар ваболаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва келажагиникафолатловчи кучли қалқондир. Бундайҳужжатларнинг ижросини таъминлаш ва мазмун-моҳиятини ҳар бир оилага етказиш барчамизнингфуқаролик бурчимиздир.

 

Наманган вилоят маъмурий

судининг судьяси Ш.Ахмеджанова