Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Австриядаги Парламентлараро иттифоқ давлатларининг бутунжаҳон конференциясида иштирок этмоқда

Маълум қилинишича, конференция “Сайёрамиз аҳли учун тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлайдиган янада самарали кўп томонлама ҳамкорлик учун парламент раҳбарияти” деб номланган умумий мавзуда бўлиб ўтади. Шунингдек, Парламентлараро иттифоқ томонидан Австрия парламенти ва БМТ билан биргаликда ташкил этилаётган тадбирда дунёнинг 110 дан ортиқ парламент раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.Маълумот ўрнида, жаҳон парламентлари раҳбарларининг учрашуви Парламентлараро Иттифоқ томонидан ҳар 5 йилда анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Ундан мақсад юксак даражада парламентлараро мулоқот ҳамда ўзаро ҳамкорликдир.Бу галги учрашув 2020 йилда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ у коронавирус пандемияси туфайли мазкур йилга қолдирилди. Экспертлар иштирокидаги музокаралар 2020 йили видеоконференсалоқа форматида ўтказилиб, унда Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари иштрок этган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси хорижий мамлакатлар парламентлари ва етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан ҳам бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирлар 2021 йил 6-9 сентябр кунлари бўлиб ўтади.
Ҳалок бўлганларнинг оилалари ташлаб қўйилмайди
Президентдан «дух» олган «Зулфиячи» қиз суди ёпиқ тарзда ўтказилади
“UZAUTO MOTORS” АЖга нисбатан иш қўзғатилди
Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғиляптими ёки қизлар?
ВИ БРИКС ўйинлари Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли бошланди
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.