Наманганда ака укасини дўппослаган йигитни пичоқлаб, ўлдириб қўйди

Наманганда ака укасини дўппослаган йигитни пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.Воқеа 2021 йил 6 сентябрь куни Тўрақўрғон тумани, Шаҳанд қишлоғида юз берган. Шу куни соат 08:30 атрофида 1992 йилда туғилган Баҳодир Алиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзаро тортишув туфайли ўзидан икки ёш кичик Жавоҳир Аҳмедовни уриб, унга тан жароҳати етказади.
Воқеа жойига Жавоҳирнинг 31 ёшли акаси етиб келади. У Баҳодир Алиевнинг кўкрак ва елкасига ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан икки марта уриб, қасддан ўлдиради.Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тўрақўрғон тумани филиалининг дастлабки маълумотномасида Баҳодир Алиевнинг ўлими ташқи ва ички қон кетиши ҳамда нафас етишмовчилиги оқибатида келиб чиққани кўрсатилган.Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қотилликни содир этган шахс қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Одил Отахўжаев ва туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда юз берган ҳодиса таҳлил қилиниб, унинг келиб чиқишига аслида кичик бир келишмовчилик ва тушунмовчилик сабаб бўлгани айтиб ўтилди.
Бу каби жиноятлар сабаби ўрганилганда аксарияти муқим иш ўрнига эга бўлмаган, нотинч оилаларда яшаётган фуқаролар томонидан содир этилаётгани таъкидланди ва масъуллар огохликга чақирилди.
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT