Татаристон Президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди.

9 сентябрда Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовни қабул қилди.Татаристон Президенти юқори даражали барча ташрифлар, ҳукуматлараро ва идоралараро доимий учрашувлар Ўзбекистон ҳамда Татаристон ўртасидаги самарали ва барқарор ҳамкорликнинг ёрқин далили эканини таъкидлаб, Ўзбекистон делегациясининг Қозон шаҳрига ташрифи буни яна бир бор тасдиқлашини қўшимча қилди.Татаристон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий сайёҳларга яққол сезилаётганини алоҳида қайд этди.Азиз Абдуҳакимов, ўз ўрнида, Ўзбекистон -Татаристон ўртасида кўп томонлама, хусусан туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳақида сўз юритди ва бунда халқаро тадбирларнинг ўрни ниҳоятда муҳим эканини таъкидлади.Қабул доирасида Рустам Минниханов ўзбекистонликларни келгусида Татаристонда ўтказилиши кутилаётган спорт тадбирларида иштирок этишга чақирди,
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки