“Ёшларнинг сиёсий фаоллиги – жамият тараққиётининг муҳим омили”
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан жойларда аҳоли, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган давлатимиз ва халқимиз ҳаётидаги катта сиёсий воқеа – Президент сайлови тўғрисида кенг қамровли тушунтиришлар бериш мақсадида давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
Шу каби тадбирларнинг навбатдагиси Ёшлар ишлари Агентлиги Наманган вилояти бошқармаси қошидаги “Волонтёрлар мактаби” аъзолари билан “Ёшларнинг сиёси фаоллиги – жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида ташкил этилди. Тадбирда Президент сайлови илк бор Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида демократик давлат, эркин ва мустақил, фаровон жамият қуришдек ғоят муҳим жараёнда миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини янада кенг ва тўла таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди. Ёшларнинг сайлов қонунчилиги, сайловда иштирок этиш юзасидан саволларига батафсил жавоб берилди. Тадбир сўнггида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларда фаол иштирок этаётган бир гуруҳ ёшларга депутатларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари