Наманганда ЙТҲ оқибатида пиёда ва унинг 2 ёшли набираси вафот этди. Бундан ташқари, Наманган вилоятининг ўзида 2021 йилдаёқ бир неча марта ёш болалар (!) ўлими билан якун топган йўл транспорт ҳодисалари бўлган. Жумладан:⚫️14 апрель куни Наманган вилоятида 8 ёшли бола автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этган;⚫️20 апрель куни Наманган вилоятида 5 ёшли қизалоқ автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этган;⚫️25 апрель куни Наманган вилоятида 6 ёшли бола автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этган;⚫️25 апрель куни Наманган вилоятида 2 ёшли бола автомашина тагида қолиб кетиши оқибатида вафот этган.Бир вилоятнинг ўзида 11 кун ичида 4 нафар ёш бола ЙТҲ оқибатида вафот этган (расмий маълумотларга кўра). Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов Ички ишлар вазирининг ахбороти юзасидан маърузасида маълум қилишича, 2021 йилнинг 6 ойида болалар билан боғлиқ 542 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Уларда 458 нафар бола жароҳатланган ва 104 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган. Навигация по записям Қашқадарёда қанча ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган? Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашади