Икки қўшни давлатларнинг дўстлиги мустаҳкамланди
Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби кеча Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик»шиори остида, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб тантанали тадбирлар «Пахтабод» Овул фуқаролар йиғинида ҳам юқори кайфиятда ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсадлардан бири, икки қўшни давлат яъни, Туркманистон ва Ўзбекистон дўстлигини намоён қилиш ва миллий урф-одатларимизни тараннум этиш бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси,Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, фавқулодда вазиятлар вазири,генерал лейтенант Т.Худойбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси M. К. Камалов, Туркманистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Язгули Мамедов,Тўрткўл тумани ҳокими Р.Шамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирликлари вакиллари,сектор раҳбарлари,ҳамда меҳнат фахрийлари ва иқтидорли ёшлар иштирок этишди.
Мафтуна Юусупбайева
Журналист24.уз мухбири

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари