ОБОДЛИК ФИДОЙИЛАРИНИ ЙЎҚЛАБ…
Улар эл уйғонда аллақачон тонгни иш жойларида қаршилаб, фаолият бошлаган бўладилар. Кўча ва йўл бўйларининг саришталиги, уч фаслда ҳам гулу райҳонлар ўсиб, атрофга нафислик бахш этиб туришида хизматлари беқиёс. Бу ободонлаштириш бошқармасининг ишчи-ходимларидир.
Бошқармага раҳбар бўлган инсоннинг айтишича, бу ерга ишга киришнинг маълум тартиб-қоидалари бор: яъни, аввало ўз уйини тоза тутган, томорқасидан унумли фойдаланган талабгоргина қабул қилинади. Шундай кишигина жамият ободлигига ҳисса қўша олади, деб ҳисобланилади.

Тўрақўрғон тумани молия бўлими, ғазначилик бўлинмаси ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимлари томонидан кун бўйи тиним билмаётган Ободонлаштириш бошқармаси ходимларини иш жойларига совғалар билан йўқлаб боришди. Меҳнаткаш қўлларга тутқазилган иссиқ қаҳва ва чой, ширинликлар қишнинг совуқ ҳавосида жонларига ором бағишлади.
Манбаа: Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари