Ижтимоий тармоқ админстраторларини ёлғон хабарлар билан аҳоли орасида ҳавотирли вазият юзага келтирмасликларини қатъий огоҳлантирамиз
munosabat
2021 йилнинг 31 декабрь куни “Янги йил арчаси” байрам тадбирлари муносабати билан Наманган шаҳрининг “Афсоналар водийси” истироҳат боғига вилоятнинг марказий арчаси ўрнатилган бўлиб, барча туманлардан 1000га яқин фуқаролар Истироҳат боғига келишган.
Ушбу ҳудудга жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ВИИБ ва унинг соҳавий хизматлари ҳамда Миллий гвардия бошқармасидан жами 250 дан ортиқ ходимлар жалб этилган.
Кўплаб фуқаролар байрам муносабати билан уюштирилган мушакбозликни томоша қилиш учун боғ марказига ҳаракатланаётган ҳолат интернет тармоқларида нотўғри талқин этилган.
Ушбу хабарлар асоссиз эканлиги ва 2021 йилнинг 31 декабрь куни вилоят ҳудудида ҳеч қандай норозилик чиқишлари ва намойишлар содир этилмаганини маълум қиламиз.
Ижтимоий тармоқ админстраторларини ёлғон хабарлар билан аҳоли орасида ҳавотирли вазият юзага келтирмасликларини қатъий огоҳлантирамиз.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Наманган вилоят ИИБ Матбуот хизмати
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки