Вазият хавотирли тус олмоқда: кеча юртимизда коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди
2022 йил 11 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201759 (+604) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:
5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
11 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
41 нафари Жиззах вилоятида,
24 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
42 нафари Самарқанд вилоятида,
13 нафари Сирдарё вилоятида,
9 нафари Фарғона вилоятида,
17 нафари Хоразм вилоятида,
97 нафари Тошкент вилоятида,
331 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 14 нафар,
Бухоро вилоятида 6 нафар,
Жиззах вилоятида 36 нафар,
Наманган вилоятида 2 нафар,
Самарқанд вилоятида 40 нафар,
Фарғона вилоятида 7 нафар,
Хоразм вилоятида 22 нафар,
Тошкент вилоятида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197475 (+167) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1505 нафарни ташкил қилди.
Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги «омикрон» штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.
Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда «омикрон» штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.
Манба: УзА
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.