Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навоий вилояти бошқармаси тизимида:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навбаҳор тумани бўлими ижтимоий ҳимоя ягона реестр орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш шўъбаси етакчи инспектори.
Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси тизимида:
— Навбаҳор тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси.
Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси тизимида:
— Конимех тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи.
Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси тизимида:
— Ғозғон шаҳар ҳалқ таълими бўлими жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси.
Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси тизимида:
— Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатлар 2022 йил 12 январдан 21 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Манба: NAVOI.UZ
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари