Депутатлар 189 нафар кекса-нуронийлар, беморлар ва эхтиёжманд фуқаролар холидан хабар олишди
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Наманган шаҳрининг Сумалак гузари, Маданий, Шаршара, Ғишткўприк, Гулпора, Сохибкор, Амир Темур, Чинор, Шарқ тонги ва Чорсу маҳаллаларида хонадонма – хонадон юриб, кекса-нуронийлар, беморлар ва эхтиёжманд фуқаролар билан учрашиб, уларнинг холидан хабар олинди.

Аҳоли вакилларига 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да халқимизнинг ҳаёти янада фаровон, маҳалларимиз обод ва кўркам бўлиши борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши борасида тушунтиришлар берилди.
Учрашувлар давомида маҳаллалардаги 189 нафар кекса-нуронийлар, беморлар ва эхтиёжманд фуқароларга гўшт маҳсулотлари тарқатилди.
Зеро, инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг фаровон яшашини таъминлаш, одамларни ҳар бир кунидан ва ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки