Республика ишчи гуруҳининг Чортоқ туманидаги ўрганишлари
Ошхона, қозонхона, муолажа хоналарида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Шу куни ишчи гуруҳи томонидан “Бўлон” маҳалласида жойлашган “Biznes Kantrol Aziya” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам ўрганилди. Бу ерда асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақловчи 1500 тонна сиғимга эга иккита музлаткичли омборхона бўлиб, уларда 10 та махсус камера жойлаштирилган. Ҳозирда 350 тоннага яқин мева ва сабзавотлар захира қилиб қўйилган.
Бир кунлик ўрганишлар натижасида туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларни арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича секторлар билан бирга муҳим тавсиялар ишлаб чиқилди.Бир сўз билан айтганда, жойларда бўлиб ўтаётган мулоқотлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат ва жамият манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, бу борада мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этилаётгани аҳолининг давлат органлари ва хўжалик бошқарув субъектларига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Манба: Чортоқ туман ҳокимлиги
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари