“Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гул қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Наманган шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими ўтказилди.

Вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шавкатжон Абдураззақов, вилоят секторлари, Миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, давлат, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйди.

Шавкатжон Абдураззақов маросимда иштирок этаётган нуронийлар билан кўришиб, уларни байрам билан табриклади. Уларга ўзининг самимий тилакларини билдирди.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки