Учқўрғон тумани ички ишлар бўлимида янги раҳбар иш бошлади
Республика Ички ишлар вазирининг буйруғи билан подполковник Отабек Камолиддинович Жабборов Учқўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У тумандаги учинчи сектор раҳбарлигига ҳам масъул бўлади.Отабек Жабборов 1983 йил 4 январь куни Учқўрғонда туғилган. Маълумоти олий, 2004 йили Республика Ички ишлар академиясини, 2013 йили эса ушбу олийгоҳнинг олий академия курсини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Уйчи тумани ИИБ жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси тезкор вакили сифатида бошлаган.2006-2020 йилларда Наманган шаҳар ИИБ, вилоят ИИБ ҳамда Республика Ички ишлар вазирлиги тизимида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида иш олиб борган.Отабек Жабборов янги тайинловга қадар, яъни 2020 йил 11 июлдан буён Чортоқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари