Андижон вилоятига прокурор тайинланди
Вилоят ҳокимлигида мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳуқуқ-тартибод идораларининг раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов олиб борди.
Жараёнда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев иштирок этиб, Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилган натижалар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши муҳим бўлган чора-тадбирларга эътиборни қаратди.
Шунингдек, йиғилишда давомида Бош прокурорнинг буйруғига асосан Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланган Эшпўлатов Сирожиддин Қоршибоевич жамоатчиликка таништирилди. С.Эшпўлатов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Иштирокчилар вилоят прокурорига ишонч билдириб, омад тиладилар.
Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT