Мактабгача таълим тизимида аутсорсинг хизматлари кенгаймоқда
Хабарингиз бор, ҳозирда давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда (https://t.me/mdokanal/4196).
Хусусан, Тошкент шаҳрида 471 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг хизмати фаолияти йўлга қўйилган бўлса, шундан 226 тасига аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун очиқ танлов ўтказилди (танловнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида он-лайн тарзида тадбиркорлар иштирокида, очиқ танлов асосида ўтказилди).
Ушбу кўрсаткич умумий ҳисобда 48 фоизни ташкил этади.
Тошкент шаҳридаги ДМТТларда 119 523 нафар болалар тарбияланади. 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, 61 785 нафар болага аутсорсинг хизмати кўрсатилган. Ушбу кўрсаткич фоиз ҳисобида 51,7 фоизни ташкил этади.
Қайд этиш жоизки, очиқ танлов асосида 24 та корхонадан 10 таси 226 та ДМТТга аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун танлаб олинган.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари