Ижтимоий тармоқлар орқали қилинган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди
Ховос тумани ҳокими Учқун Камоловнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ҳамда ҳокимликнинг “Телеграм” мессенжеридаги расмий боти (@XovosUzbot)га мурожаат йўллаган фуқароларнинг муаммолари жойига чиқган ҳолда ўрганилди.
Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни биргаликда кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун туман, тегишли мутасаддилари, алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди. Туман ҳокими 15 нафар фуқаронинг ички йўлларни таъмирлаш, йўловчи ташиш транспортлари фаолиятини самарали ташкил этиш, уй-жой таъмири, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш масалаларга оид мурожаатларини диққат билан кўриб чиқиб, муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш бўйича керакли чораларини кўрди ва бу борада масъулларга топшириқлар берди.

Бизнинг асосий мақсадимиз фуқароларимизнинг муаммо ва камчиликларини тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда уларнинг оворагарчилигини олдини олишдан иборат. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди ва уни бартараф этишнинг самарали усулларидан фойдаланилади.
Манба: Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT