Пиёда Намангандан пойтахт сари: «Орзу ва ҳаёт» ижтимоий лойиҳаси экспедицияси кўзланган манзилда
Бир неча кун аввал соғлом турмуш тарзи ҳамда яшил макон дастурларини тарғиб этиш мақсадида республикамизнинг Наманган вилояти марказидан пойтахтга пиёда боришни ният қилиб, йўлга чиққан Илҳомжон Қосимов бошчилигидаги делегация 5 суткада Тошкент шахрига кириб борди.

«Орзу ва ҳаёт» ижтимоий лойиҳаси аъзоларидан ташкил топган мазкур делегация томонидан йўл бўйлаб 100 дан ортиқ турли мевали дарахт кўчатлари экилди.

Кўнгиллилар томонидан ташкил этилган ушбу акцияда фаол иштирок этган ҳолда ўз олдиларига қўйган мақсадларини амалга оширган «Орзу ва ҳаёт» ижтимоий лойиҳаси аъзоларини эришилган завқли ва ўз навбатида машаққатли зафар билан табриклаймиз.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган мазкур акция келгусида амалга ошириладиган делегацсияларнинг дебочаси бўлса, ажаб эмас!
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки