Соғлиқни Сақлаш вазири назаридан четда қолган муаммолар: Чортоқ туманидаги соҳага оид ўрганишлар
«Минг афсуски, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазири Бегзод Мусаевнинг Наманган вилоятига ташрифи самарали бўлди дея, айта олмаймиз.
Ҳозирда Туман тиббиёт бирлашмасида жуда кўплаб кўз бўямачиликлар содир бўлмоқда. Хусусан, 54-оилавий поликлиникада 9 нафар шифокор 2021 йилда иш бошлаган бўлиб, улардан 5 нафари умумий амалиёт шифокори, қолган 4 нафари эса, тор доирадаги мутахассислардир. Стоматолог шифокор эса, мудир ҳисобланади (табелда шундай). Аммо у тор мутахассис бўлгани учун туман марказий поликлиникасида ҳам ишлайди. Шу боисдан унинг чекка қишлоқларга келишга вақти хам йўқ. Шу сабабли катта ҳамшира мудир вазифасини ҳам бажаради.
Қолаверса, катта ҳамшира табелга ишга келмаган шифокорларга ҳам ҳақ ёздиради. Ҳисобда мавжуд бўлмаган шифокорларга «39»-форма ёзишларини талаб қилади. Шифокорларнинг кунлик қабул дафтари йўқ, «маҳаллабай» ишлаш тизими тўғри ташкил этилмаган. Дори-дармон тақсимоти ҳам яхши эмас. Шифокорлар ишга ўз вақтида келмагани сабабли тайёрланиши лозим бўлган ҳисоботларни топширишга қийналамиз.
Шунингдек, катта ҳамшира ишчи ходимлар штатларини қисқартириш ва қўшишни ўзи ҳал қилган ҳолда, бу ваколатни унга Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори берганлигини таъкидлайди.
Ўз навбатида Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига янги чўдим олмаслик ҳақида тушунтириш хати ёзиб берган ва ҳозирда айнан ўша 54-оилавий поликлиникага 5 нафар ходим ишга қабул қилинган.
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг бўшаш тўғрисидаги аризаси олинишига қарамасдан, ҳали ҳам ишлаб келмоқда. Соғлиқни Сақлаш вазири ташрифи чоғида эса у ўринбосарлари зиммасига катта топшириқларни вазирдан олиш ва ижросини таъминлаш каби масъулиятли ишларни юклатган ҳолда қаергадир ғойиб бўлиб қолган«.
п/с. Юқоридаги маълумотлар мурожаатчилар томонидан ёзма равишда тақъдим этилган аризадан олинди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT