«Лекин сўнгги вақтларда «Ўзбекнефтгаз» соҳанинг машаққатларини яқиндан билиш имконини яратмоқда.
Ўтган сафар ёз чилласида нефтгазчиларнинг иши билан танишгандик. Бу сафар эса қишда Шўртанда бўлдик.
Газ захираларимиз чеклангани бот-бот қулоққа чалинаётган бир вақтда «Шўртан» конида энг қуйи қатламларни ўзлаштириш учун “Терриген-1” юра қудуғи бурғиланмоқда экан. Нефтгазчилар кон ҳудудида 4750 метр чуқурлик, яъни газ захираси мавжуд бўлган ернинг иккинчи қатламигача тушишмоқчи. Агар газ чиқса ҳали имкониятларимиз кўп, дегани.
Ишқилиб чиқсинда. Чунки бу келажак учун жуда муҳим.
“Номозбой” газ конденсат конининг паст босимли қудуқларидан қазиб олинаётган газ аҳолига етказиб берилмоқда экан.
Умид қиламизки, бу тажриба бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштирилиб, янада кўпроқ аҳоли газ билан таъминланади.
Чўл ўртаси ишчи-ходимлар томонидан ташкил этилган боғ айниқса одамни ҳурсанд қилиб юборди. Улар қоғоздамас, амалда ҳам «Яшил макон» билан шуғулланишаяпти».
Манба: Расул Кушербаев