Расман: 7 февралдан мактаб, коллеж ва ОТМлар анъанавий таълимга қайтади
Жорий йилнинг 7 февралидан бошлаб Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
“Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади).
Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда.
Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43 фоиз ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 фоиз ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 фоиз ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 фоиз ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда.
Таҳлилларига кўра, боғча ёшидаги (3-6 ёш) болалар ўртасида касалланиш, уй қарамоғидаги шу ёшдаги болаларга нисбатан (3-3,5 марта) кам учрамоқда.
Манба: Qalampir.uz
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.