Водий вилоятлари истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти барқарорлиги янада оширилади
Баҳор мавсумидаги кучли шамоллар таъсирида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида фавқулодда узилишларни олдини олиш мақсадида, 500 кВли электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Хусусан, бугун Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи 500 кВли тармоқлардан бирида таъмирлаш ишлари якунланди. Ушбу электр тармоқларидан иккинчисида 11 февралга ўтар кечаси, тунда соат 00:00 дан 04:00 гача бўлган вақт оралиғида таъмирлаш олиб борилади.
Шу муносабат билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли (1 соатгача) узилишлар кузатилиши мумкин.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Манба: Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки