Депутат ташаббуси билан
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Қобилжон Дадабаев ташаббуси билан ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларни ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Давлатобод туманидаги 54,56,84,72 ва 48-сонли умумтаълим мактабларида битирувчи синф ўқувчилари билан учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувларда юртимизда тадбирорлик ривожи, айниқса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислохотлар мазмун мохияти борасида сўз юритилди.
Ёшларни мактабни битиргандан сўнг табиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаш юзасидан берган саволларига батафсил жавоб берилди.
Тадбир давомида мактаб битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида депутат бош директори сифатида фаолият юритиб келаётган «ART SOFT HOLDING» МЧЖ ва 54,56,84,72 ва 48-сонли умумтаълим мактаблари ўртасида Ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Унга кўра, ўқув жараёнига таъсир қилмаган холда, «ART SOFT HOLDING» МЧЖда ишлаш истагида бўлган мактаб ўқувчиларига мустақил таълим ва амалий-касбий кўникмалар олиши учун шарт-шароитлар яратиб беришда кўмаклашилади. Корхона томонидан меҳнат қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, битирувчиларнинг амалий ва назарий билимларини текширгандан сўнг, уларни ишга жойлаштириш масалалари белгилаб олинди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари