Яшнобод туманида хусусий корхона раҳбарининг кирдикорлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.T.A.” хусусий корхонаси раҳбари Д.Т. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) ва бошқалар фуқароларнинг ишончига кириб, уларга имтиёзли шартлар асосида автотранспорт воситаларини олиб беришни ваъда қилиб, 72 нафар фуқаро билан шартнома тузишга эришиб, жами 362,3 млн сўмни МЧЖнинг ҳисоб-рақамига дастлабки тўлов сифатида қабул қилишиб, ушбу маблағларни ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги, шунингдек, Д.Т. солиқ ҳисоботларида даромадларини камайтириб кўрсатиш орқали 137,7 млн сўм солиқ тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Манба: Бош прокуратура
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари