7 нафар ўқувчи 7-Кавказ халқаро математика олимпиадасида ғолибликни қўлга киритди
11-16 март кунлари Адыгея Республикаси Майкоп шаҳрида 7-Кавказ халқаро математика олимпиадаси (СМО-2022) бўлиб ўтди. Унда 8 та хорижий давлатдан 70 нафар иштирокчи онлайн ва 19 та қўшни республикалардан 90 нафар иштирокчи масофавий тарзда иштирок этди.
Олимпиада икки турда ўтиб, унда жами 8 та масала 7 баллдан баҳоланди, ечиш учун жами 4 соатдан вақт ажратилди. Олимпиадада икки хил ёш тоифасидаги ёшлар (junior) ва катталар (senior) ўз билимларини синовдан ўтказишди.
Олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчиларимиз рўйхати билан танишинг:
— Анварбек Раҳматов, олтин медаль, Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактаби,10-синф ўқувчиси;
— Жасурбек Рўзибоев, кумуш медаль, Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактаби,11-синф ўқувчиси;
— Искандар Бўриев, кумуш медаль, Тошкент шаҳри, Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби,11-синф ўқувчиси;
— Жалолиддин Холматов, кумуш медаль, Тошкент шаҳри, Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби,11-синф ўқувчиси;
— Нурмуҳаммад Отамуродов,кумуш медаль, Бухоро вилояти, Олот тумани, 31-ИДУМ, 9-синф ўқувчиси;
— Озодбек Ахтамов, кумуш медаль, Тошкент шаҳри, Ал-Хоразмий мактаби, 8-синф ўқувчиси;
— Мадина Суюнова, бронза медаль, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, 1-ИДУМ 9-синф ўқувчиси.
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT