Тинч ва осойишта юртимиз янада тараққий этаверсин!!!
Гўзал ва бетакрор Ўзбекистонда ҳар йили баҳор ташрифи билан янгиланиш ва яшариш фасли бошланиб, баҳор айёми сифатида Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланади.
Наврўз бу тинчлик, тотувлик, фаровонлик байрами. Миллати, динидан қатъий назар, Ўзбекистонда яшаётган барча миллатлар, элатлар учун бирдек севимли айём. Кекса-ю ёш учун бирдек азиз шодиёнадир!
Яқинлашиб келаётган Наврўз байрами арафасида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Гулпора, Амир Темур, Чинор, Шарқ тонги, Ғишткўприк, Сумалак гузари ва Маданий маҳаллаларидаги нуроний отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга депутатларнинг байрам совғалари топширилди.
Кекса-нуронийлар тинч ва осойишта юртимизнинг янада тараққий этиши, дастурхонларимиз тўкин-сочинлиги ва турмушимиз фаровонлигини Яратгандан сўраб дуолар қилишди.
👉 @Jurnalist24uz таклиф этамиз!
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари