Депутатлар бир гурух ибратли оила соҳибаларини рағбатлантирди
Оила жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи муқаддас мўъжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808 қарорига асосан мамлакатимизда 15 май Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Ушбу сана муносабати билан Ғишткўприк махалласи хотин-қизлар фаоли билан хамкорликда «Фаровон оила сари» шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида 15-ИДУМ ўқитувчилари ва битирувчи ўқувчилари иштирокида бахтли хаёт формуласини яратиш борасида сахна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбир сўнггида бир гурух ибратли оила соҳибаларига депутатларнинг эсдалик совғалари топширилди

.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки