Бу ҳафта Ўзбекистонда иссиқ бўладими? «Ўзгидромет» жавоб берди
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, ушбу ҳафтада Ўзбекистонда кучли иссиқ кутилмайди.
Қайд этилишича, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи ярмида 34-37о гача кўтарилади.
Эртага Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
1-2 августда жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Ҳафта ўртасидан Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади ва кечалари 20-25о, кундуз кунлари 34-39о атрофида бўлади.
1 августда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошкин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT