ДХХ: Наманганда почта тизимида йирик талон-торожликлар аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД Наманган вилояти бошқармаси ҳамкорлигида олиб борилган суриштирувлар давомида “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг Наманган филиали Чортоқ тумани почта алоқа боғламаси собиқ бош ҳисобчиси, 1975 йилда туғилган Т.Н. ва ташкилотнинг бошқа мансабдор шахслари томонидан 529 миллион сўм пул маблағлари ўзлаштирилганлиги аниқланди.
Улар фуқароларнинг алимент пуллари, почта хизматлари кўрсатилишидан тушган даромадлар, матбуот нашрлари обунаси ва коммунал тўловлардан тушган маблағларни ўз шахсий пластик карталарига ноқонуний равишда ўтказиш, конверт-марка маҳсулотларини ноқонуний сотиш ҳамда ортиқча иш ҳақлари ҳисоблаш орқали жуда кўп миқдордаги ўзгаларнинг маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ҳозирда Т.Н. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
©uzauz
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари