ИНСОН ҚАДРИ УЧУН
Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот –ташвиқот ишларини ташкил мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси илгари сурилган.
Ушбу лойиҳа асосида Наманган вилоят судининг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳамда Наманган вилоят маъмурий суди судьялари томонидан барча судьялар ўзлари фаолият кўрсатаётган туман (шаҳар)лар ҳудудидаги маҳаллаларга доимий бириктириш, уларда мавжуд ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва тизимли ҳал этиш юзасидан “Сайёр учрашувлар” белгиланган.



Шунга кўра, жорий йилнинг 4 август куни Поп тумани “Маданият” саройида Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси У.Нишонова, вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати судьяси А.Иномов, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг раиси С.Юлчиева ва судья И.Кучкинова, жиноят ишлари бўича Поп туман судининг раиси Ж.Курбанов ва судья А.Кенжабаев, Наманган туманлараро маъмурий суди судьяси Ф.Мадархимов ҳамда Чуст туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Шокиров томонидан бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинининг фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган очиқ мулоқотлар давомида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, аёлларга нисбатан оилавий келишмовчиликлар натижасида турли тазйиқ ва зўравонликларни олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, тинч ва осуда ҳаётимизга тажовуз қилувчи турли иллатларга, шу жумладан, порахўрлик, гиёҳвандлик ва одам савдоси каби жиноятларга муросасиз муносабатни шакллантириш, ёш авлодни соғлом муҳитда тарбиялаш лозимлиги таъкидланди.
Учрашув сўнггида йиғилган фуқаролар томонидан суд-ҳуқуқ соҳасига оид қизиқтирган саволлар берилди. Суд раиси ва судьялар томонидан саволларга қонун доирасида жавоблар берилди.
Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси Умида Нишонова
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.