Ўқишни кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди
Талабалар ўқишини хорижий давлатлардан Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.
23 август куни тест синовида иштирок етган талабгорлар ўз натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин:
1. my.dtm.uz сайтининг «Ўқишни кўчириш» (хориждан) «Натижани олиш» бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2. mandat.dtm.uz сайтининг «Ўқишни кўчириш-2022» бўлими орқали талабгорнинг ИД рақамини киритган ҳолда.
3. Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига талабгорнинг ID рақамини юборган ҳолда («Ўқишни кўчириш 2022» бўлимидан):
👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot
4. Талабгор рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари