Депутатлар 31 нафар мактаб ўқувчиларига қувонч улашишди
Шу кунларда юртимиз бўйлаб энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий ва хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабоевлар ташаббуси сайлов округлари худудида тарғибот-ташвиқот ишлари билан бир қаторда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёшлар, хотин-кизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда.

Депутатлар ҳомийлигида ташкил этилган навбатдаги хайрия тадбирларида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 31 нафар фарзандларига махсус мактаб формалари ва ўқув қуроллари топширилди. 4 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Бундай эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд бўлган ота-оналар юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин дея дуога қўл очдилар.

Зеро, тадбирда таъкидланганидек, жонажон юртимизнинг гуллаб – яшнашига ва тараққиётига хисса қўшиш ҳар биримизнинг асосий бурчимиздир.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки