Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар бошқариб келаётган “Art Soft Holding” компанияси ишлаб чиқариш корхонасида Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик ва хунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни касб-ҳунарга ўргатишга қаратилган амалий тренинг ташкил этилди.


Ёшлар корхонанинг момиқ сочиқ ишлаб чиқариш фаолияти батафсил танишишди. Корхона мутахассилари томонидан уларга компания мисолида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва уни самарали фаолият олиб боришини таъминлаш йўналишлари амалий мисоллар билан тушунтириб берилди.


Ёшларнинг бевосита ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиши, уларнинг аксариятида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини ва тикувчилик фаолиятига бўлган қизиқишларини янада орттирди дейди – “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси вилоят филиали раҳбари Илхомжон Набиджанов. Албатта ёшларимиз учун корхонада ташкил этилган амалий тренинг уларнинг ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришиш учун изланиш ва харакатда бўлишларини ўргатди.
Албатта бу каби амалий тадбирлар ёшларга касбга бўлган қизиқлашларини уйғотиш билан бирга, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

от Admin