1
1
Маҳаллий туристларга кешбэк берилади, такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилади, автотранспортларни техник кўрикдан ўтказиш муддати ўзгаради, автомобиль ишончномаси онлайн тузилади, кўп квартирали уйларнинг зилзилага чидамлилиги текширилади — 1 сентябрдан нималар ўзгаради?
Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги [ПҚ-232-сон] қарорига асосан маҳаллий туристлар учун «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида республика бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш («Cashback») тартиби жорий этилади.
Саёҳат харажатларини қайтариш махсус электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.
Платформа Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобиль иловаси (SoliqUz) билан интеграция қилинган ҳолда, харажатлар ҳаққонийлиги мобиль илова ёрдамида текширилиб, харид чеки матрицали штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.
Саёҳат харажатларини қайтариш саёҳат қилиш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар назарда тутилганда амалга оширилади:
Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
Саёҳат харажатлари фақатгина платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристлар банк карталарига қайтарилади.
Президентнинг 7 июлдаги [ПҚ-311-сон] қарорига кўра, фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.
2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар:
Президентнинг 20 апрелдаги [ПФ-113-сон] фармонига мувофиқ, қуйидаги нодавлат ташкилотларга «Электрон ҳукумат» тизими орқали олиниши мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади:
Президентнинг 25 июлдаги [ПФ-175-сон] фармони билан ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.
Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.
Келгусида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали босқичма-босқич тўланади.
Президентнинг 28 июлдаги [ПҚ-298-сон] қарорига кўра, жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади.
Енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:
Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.
Президентнинг 7 июлдаги [ПҚ-311-сон] қарорига асосан юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.
Президентнинг 14 июлдаги [ПҚ-322-сон] қарорига мувофиқ, оилавий нодавлат боғчаларда:
Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:
Президентнинг 7 июлдаги [ПҚ-311-сон] қарори билан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.
Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари — 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
Президентнинг 6 июндаги [ПҚ-268-сон] қарорига асосан спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига ўқувчи-спортчилар эришган юқори спорт натижаларидан келиб чиқиб ҳар ойда устамалар тўлаб берилади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги спорт мактаблари тренерларининг базавий тариф ставкалари 1 сентябрдан ўртача 1,35 бараварга оширилади.
Президентнинг 8 апрелдаги [ПФ-101-сон] фармонига кўра, рақобатга қарши ҳаракатларни содир этган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилади. Шунингдек, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади:
Президентнинг 24 августдаги [ПФ-198-сон] фармонига мувофиқ, ер участкаларига бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш, турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш, мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган бино ва иншоотлар, транспорт воситаларидан фойдаланиш, корпоратив муносабатлар соҳасида қатор талаб ва чекловлар бекор қилинади.
Президентнинг 25 апрелдаги [ПҚ-215-сон] фармони билан 1 сентябрдан бошлаб шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишга рухсат берилади. Бунда:
Президентнинг 30 майдаги [ПФ-144-сон] фармонига асосан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартиби жорий этилади.
Бунда, Қурилиш вазирлиги экспертизадан ўтказилган хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини илмий хулосалар олишга йўналтиришга, Фанлар академияси объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар беришга масъул этиб белгиланди.
Бундан ташқари, ушбу санадан бошлаб Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида «Бино ва иншоотларни замонавий компьютер дастурлари ёрдамида моделлаштириш» фани бўйича олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун интенсив курслар ташкил этилади.
Президентнинг 29 июндаги [ПҚ-299-сон] қарорига кўра, идоралараро комиссиялар озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳаларини ўрганиб чиқиш ва молиялаштириш бўйича асослантирилган хулосаларни тайёрлашга масъул ҳисобланади.
Жазосини ўтаб бўлганларга «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан биринчи навбатда туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари ҳисобидан, етишмаган қисми бўйича эса — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари (9 млн 200 минг сўм) миқдорида берилади.
«Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тартиб-таомиллари Молия вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилади.
Президентнинг 11 майдаги [ПФ-134-сон] фармонига мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:
Умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:
Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида чет тили бўйича олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама: