Супер-контрактда ўқиш бўйича янги тартиб белгиланди
Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди. Хусусан, бешала йўналишга ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар биринчи йўналишни танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати супер-контрактда ўқиш истагида бўлган абитуриентлар учун Давлат қабул комиссияси қарори билан белгиланган тартибларни эълон қилди.
Унга кўра, абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5 йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
«Бу истисно 2, 3 ёки 4 йўналишга тааллуқли эмас. Яъни бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи ёки тўртинчи йўналишни танлаб супер-контракт қила олмайди, фақат биринчи йўналишга қилиши мумкин», — дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 5 сентябрдан барча босқич талабалари kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда тўлов-шартномаларни онлайн юклаб олишлари мумкин бўлиши маълум қилинганди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари