Депутатлар ташаббуси билан ёшлар учун бизнес саёхат ташкил этилди
Бугунги кунда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, хусусан, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Навқирон авлод тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда республикамизда ташкил этилаётган “Ёш тадбиркорлар” коворкинг-марказлари ва “Ёшлар меҳнат гузарлари” муҳим аҳамият касб этмоқда. Боиси, уларда тадбиркорлик кўникмаларини эгаллаган ёшлар мустақил равишда бизнес фаолиятларини бошлашмоқда.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари О.Бабаханов, Ғ.Бабаханов ва Қ.Дадабаевлар ташаббуслари билан “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Наманган вилоят филиали билан ҳамкорликда “Art Soft Holding” компаниясида Наманган шаҳар 1-сонли касб-ҳунар мактаби талабалари учун “Бизнес саёҳат” ташкил қилинди.
Талабалар корхонанинг момиқ сочиқ ишлаб чиқариш фаолияти батафсил танишишди. Корхона мутахассилари томонидан уларга компания мисолида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва уни самарали фаолият олиб боришини таъминлаш йўналишлари амалий мисоллар билан тушунтириб берилди. Саёҳат давомида талабалар томонидан ишлаб чиқариш жараёни бўйича берилган саволларга мутаҳассислардан тўлиқ жавоб олдилар.
Талабаларимизни бевосита ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиши, уларнинг аксариятида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини кучайтириб, улар касб-ҳунар мактабида олаётган назарий билимларини амалиётда кўришмоқда – дейди Наманган шаҳар 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси Ш.Сотволдиев.
Албатта бу каби амалий саёҳатлар талабаларда тадбиркорликка бўлган қизиқишларини кучайтириш билан бирга, етук мутахассис бўлишларига ёрдам беради.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT