Автомобилга тақиқ бор-йўқлигини қандай текширса бўлади?
Ягона интерактив хизматлари порталида (my.gov.uz) янги хизмат ишга туширилди.
Ушбу хизмат орқали юридик ва жисмоний шахслар ўзларига тегишли бўлган автронспорт воситаларига тақиқ мавжудми ёки йўқлигини текширишлари мумкин.
Бунинг учун, автотранспорт воситаси ўзингизга тегишли бўлиши керак.
Автотранспортни бош ишончнома ёки ишончнома асосида бошқарувчилар бу хизматдан фойдалана олишмайди.
My.gov.uz орқали тақиқни текшириш хизмати – бепул. Жавоб ҳам бир зумда тақдим этилади.
Маълумот учун: мазкур хизмат орқали суд, ички ишлар, солиқ ва божхона органлари, Мажбурий ижро бюроси, нотариал идоралар томонидан қўйилган қарздорлик, кредит мажбурияти, ижро ҳужжати ва бошқа сабабларга кўра белгиланган тақиқларни аниқлаш имконияти мавжуд.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари