Қашқадарёда фельдшер ногирон шахснинг картасидан 5 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда
Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги оилавий шифокорлик пункти фельдшери кўрикка келган 2-гуруҳ ногиронининг банк картасидан 5 млн сўм пулини ўзлаштиргани маълум бўлди. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ИИБ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, 1963 йилда туғилган фуқаро Қ.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк картасида мавжуд бўлган жами 5 млн сўмдан зиёд пулларини ечиб олганлигини билдирган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Қ.Ш.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Деҳқонобод туманида яшовчи, оилавий шифокорлик пункти фельдшери В.Э. эканлиги аниқланган.
У мазкур жиноятни фуқаро Қ.Ш. оилавий шифокорлик пунктига шифокор кўригига келган вақтда, унинг мобил телефонидан банк картаси маълумотларини ва СМС-кодни қўлга киритиб, «CLICK Evolution» мобил иловаси орқали пулларни ўзлаштирган.
В.Э.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари