Депутатлар 153 нафар кекса нуронийлар ҳолидан хабар олишди
Депутатлар 153 нафар кекса нуронийлар ҳолидан хабар олишди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.


Айни, шу мақсадда Халқ депутатлари Маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабаевлар ташаббуси билан Наманган шаҳридаги Чорсу, Шарқ тонги, Чинор, Амир Темур, Соҳибкор, Ойдинкўл, Ифтихор, Ғишткўприк, Сумалак гузари, Маданий, Шаршара, Маърифат ҳамда Давлатобод тумани Тўқувчи, Мустақиллик, Орзу, Ижодкор, Тадбиркор ва Юксалиш маҳаллаларида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида хайрия тадбирлари ташкил этилди.


Тадбирлар давомида маҳаллалардаги боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз ва бемор ётган 153 нафар кексалар холидан хабар олинди. Нуроний отахон ва онахонлар дуога қўл очиб, бугунги кунда юртимизда кекса авлод вакилларини хар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга шукроналар айтиб, юртимиз тинч, дастурхонимиз тўкин ва фарзандларимиз бахтли хаёт кечиришини тилашди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT