Наманган вилояти ҳамда туманлараро маъмурий судларининг судья ва суд аппарати ходимлари иштирокида “Ижтимоий вазиятларга нисбатан фуқароларнинг муносабатини психологик тузатиш” масалалари юзасидан семинар-машғулоти ўтказилди. Унда Наманган давлат университети психология кафедрасининг малакали мутахассиси, доцент Саходулло Акбаров иштирок этди.