Пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўм — ДСҚ
Давлат солиқ қўмитаси статистикага кўра, 1 октябрь ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган. Маълумотлар таҳлили Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилишини кўрсатди.
Давлат солиқ қўмитаси тақдим этган статистикага кўра, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган.
Мавжуд маълумотлар таҳлили Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилишини кўрсатди.
Ҳудудларда ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгача.
Республикада ижарага берилган турар-жой обектлари 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача — 3 240 та, 5 млн сўмдан ортиқ — 255 тани ташкил этади.
«2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун билан: солиқ солиш мақсадида 2022 йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони:
- ️Тошкент шаҳрида — 15 500 сўм;
- ️Нукус ва вилоят марказларида — 9 500 сўм;
- ️бошқа аҳоли пунктларида — 4 000 сўм этиб белгиланган.
Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12% ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. Турар-жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди.
Жисмоний шахслар ижара шартномаларини Солиқ мобил иловасида ҳисобга қўйиши мумкин.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари