Ўзбекистонда бир соатда икки марта зилзила сезилди
Қозоғистонда 14 октябрь куни содир бўлган иккита зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, биринчи зилзила Тошкент вақти билан 04:39 да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 5,2 баллга тенг бўлган. Ўзбекистонда сезилиш кучи Тошкент туманида 2 баллни ташкил қилган.
Иккинчиси эса соат 05:16 да қайд этилган бўлиб, эпицентрида магнитудаси 2,6 баллга тенг бўлган. Унинг кучи ҳам фақат Тошкент туманида сезилган (2 балл).
Сўнгги марта 11 октябрь куни Афғонистонда содир бўлган иккита зилзила Ўзбекистонда сезилганди.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки