Интернет орқали фирибгарлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, фирибгарликни ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
Бу борада «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Эндиликда ушбу қилмиш БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 сутка маъмурий қамоққа олишга ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари