Тошкент ва Шарм аш-Шайх шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сони оширилади
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент–Шарм аш-Шайх–Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар сони оширилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирда Мисрдаги курорт шаҳрига қатновлар ҳафтада 1 марта – шанба кунлари амалга оширилмоқда. Uzbekistan Airways жорий йилнинг 23 ноябрдан ушбу халқаро йўналишда чоршанба кунлари қўшимча қатновларни йўлга қўяди.
Тошкент–Шарм-аш-Шайх йўналишидаги чипталар нархи 2 396 845 сўмдан, Тошкент–Шарм-аш-Шайх–Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи эса 4 412 808 сўмдан бошланади.
Нархлар 24 октябрь ҳолатига кўра амал қилади.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки