Намангандаги компьютерхоналардан бирида 20 ёшли йигит танишини пичоқлаб қўйди
Наманган вилояти Мингбулоқ туманида компьютер клубидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастурида хабар қилинди.
Қайд этилишича, Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаро (2002 йилда туғилган) тунги соат 01:20 ларда ўзига тегишли бўлган Game Club номли компьютерхонада шу туманда яшовчи таниши билан аввалдан бўлган низоси сабабли ўзаро жанжаллашган. Рақибидан мушт еган компьютерхона эгаси клуб ошхонасида бўлган ош пичоқ билан танишининг қорин қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан 200 метр узоқликдаги ариқдан пичоқ топилган. Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи қамоққа олинган.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари