«Ҳудудда 210 нафар мансабдор коррупцияга қўл урган» — Қорақалпоғистон прокурори
Қорақалпоғистонда 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида 210 нафар мансабдор коррупцион жиноятларга қўл урган. Бу ҳақда республика прокурори Эркабой Тожиев Жўқорғи Кенгеснинг 36-сессиясида маълум қилди.
Эркабой Тожиевнинг маълумот беришича, содир этилган коррупцион жиноятлар оқибатида давлат ва фуқаролар манфаатига 50 миллиард сўм моддий зарар етказилган. Коррупцион жиноятларнинг аксарияти банк, мактабгача таълим, халқ таълими, олий таълим, қурилиш, сув хўжалиги, бандлик ва молия идоралари мансабдорлари томонидан содир этилган.
Кўриниб турибдики, мазкур идораларда коррупцияга қарши курашиш фаолияти мутлақо талаб даражасида эмас, — дейди Эркабой Тожиев.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда Қорақалпоғистондаги қурилиш, қишлоқ хўжалиги, банк, молия соҳаларида чуқурлаштирилган текширув ва таҳлиллар олиб борилмоқда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари